“Эл Менчо” лақаби билан танилган Немесио Осегера Сервантес Jalisco New Generation Cartel раҳбари бўлиб, наркотик савдоси ва уюшган жиноятчиликнинг асосий фигураларидан бири ҳисобланар эди.
Унинг ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалгач, Мексиканинг бир қатор штатларида автомобиллар ёқиб юборилган, йўллар тўсилган ва қуролли тўқнашувлар содир бўлган. Бу ҳолатлар картел аъзоларининг жавоб ҳаракатлари сифатида баҳоланмоқда.
Аввалроқ AQSh Davlat departamenti наркобароннинг жойлашуви ҳақида маълумот берганлар учун 15 миллион долларгача мукофот эълон қилган эди. Ҳозирда воқеа юзасидан расмий текширув ишлари давом этмоқда.






