Ўзбекистонда ўтказилган текширувлар натижасида 23 та дорихона лицензияси бекор қилинди. Бу ҳақда Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси ва фармназорат инспекцияси маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур дорихоналар лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузган.
Аксарият ҳолатлар Самарқанд ва Тошкент шаҳарларига тўғри келади. Лицензияси бекор қилинган дорихоналар орасида “Marva-Pharm”, “Adolat Yulduz Farm”, “Gipofiz Farm”, “The Great Farm”, “Pharma Brend”, “Maxsudbek Biznes” ва “Mexr-Shifo Med Farm” кабилар бор.
Шунингдек, махсус реестрга лицензияси бекор қилинган дорихоналарнинг манзиллари, ходимлари ва филиаллари киритилган. Бундай рўйхатлар эндиликда очиқ эълон қилиб борилади.
Вазирлик дориларни сертификатсиз сақлаш ва сотиш, шунингдек Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган, маркировкасиз, сифатсиз ёки қалбаки дори воситаларини сотиш қонун билан жавобгарликка сабаб бўлишини эслатди.






