“Бунёдкор” стадионида кечган учрашувда Фабио Каннаваро шогирдлари пенальтилар сериясида 5:4 ҳисобида зафар қучди. Асосий вақт 0:0 ҳисобида якунланди.
Биринчи бўлимда Ўзбекистон терма жамоаси рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли ҳужумлар уюштирди, аммо ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлим ҳам тенг курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа дарвозалар олдида хавфли вазиятлар яратган бўлса-да, гол урилмади ва ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда Ўзбекистон 5:4 ҳисобида устун келиб, турнир бош совринига эга чиқди.
Маълумот учун, ҳар икки жамоа биринчи турда ҳам ғалаба қозонгани сабаб, ушбу ўйин ғолиби турнир чемпиони сифатида эътироф этилди. Мусобақа регламентига кўра, ўйинлар дуранг билан якунланса, ғолиб пенальтилар серияси орқали аниқланади.
Гуруҳдаги иккинчи учрашувда эса Габон терма жамоаси Тринидад ва Тобаго устидан пенальтилар сериясида 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳснинг асосий вақти 2:2 ҳисобида тугади.






