АсосийСиёсат

Ўзбекистон ва Покистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар

Ўзбекистон ва Покистон етакчилари Рамазон ҳайити ва Наврўз муносабати билан бир-бирини табриклаб, ҳамкорлик ва минтақавий вазиятни муҳокама қилди.

'Ўзбекистон ва Покистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар'ning rasmi

20 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Суҳбат аввалида томонлар бутун мусулмон уммати учун муқаддас Рамазон ҳайити – Ийд ал-Фитр ҳамда Наврўз байрами муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, халқларга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Мулоқот давомида жорий йил февраль ойида амалга оширилган олий даражадаги ташриф икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини янги босқичга олиб чиққанини таъкидланди. Шунингдек, вазирлик ва идоралар даражасидаги алоқалар фаоллашиб, амалий натижалар ортиб бораётгани қайд этилди.

Томонлар Жанубий Осиё ва Яқин Шарқдаги кескин вазият юзасидан ташвиш билдириб, барча муаммоларни фақат тинч ва дипломатик йўл билан ҳал этиш зарурлигини таъкидлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Ислом цивилизацияси марказини очди ва ифторликда иштирок этди'ning rasmi

    Сиёсат 17.03.2026 18:07

    Президент Ислом цивилизацияси марказини очди ва ифторликда иштирок этди

    Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилиши ҳамда ифторлик маросимида иштирок этди. Тадбирда маҳаллий ва халқаро жамоатчилик вакиллари қатнашди.

    'Президент ҳокимларни “номига” сайёр қабул қилганини танқид қилди'ning rasmi

    Сиёсат 13.03.2026 09:17

    Президент ҳокимларни “номига” сайёр қабул қилганини танқид қилди

    Ўзбекистон бўйича ҳар ўн минг кишига ўртача 319 та ариза тўғри келаётган бўлса-да, баъзи ҳудудларда бу кўрсаткич икки баробар юқори.

    'Эрондаги қизлар мактабига зарба: АҚШ айбни тан олмаяпти'ning rasmi

    Сиёсат 11.03.2026 10:04

    Эрондаги қизлар мактабига зарба: АҚШ айбни тан олмаяпти

    Эроннинг Миноб шаҳрида жойлашган қизлар мактабига берилган зарба натижасида камида 165 киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

    'Бахтиёр Саидов Туркия президенти Эрдўғон билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 08.03.2026 04:36