FIFA АҚШ, Мексика ва Канадада ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионати бюджети 100 миллион доллардан ортиққа қисқартирилган. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, FIFA’нинг 2024 йилги ҳисоботида 2023–2026-йилларга мўлжалланган бюджет тақдим этилган бўлиб, мусобақанинг операцион харажатлари 1,12 миллиард долларга баҳоланган. Мукофот пуллари ва телевидение операциялари билан бирга умумий бюджет 3,75 миллиард долларни ташкил этиши кутилган.
Нашр манбаларига кўра, харажатларнинг 100 миллион доллардан ортиқ қисқариши ташкилот ходимлари орасида хавотир уйғотган. ФИФА вакили эса бюджетни қайта кўриб чиқиш амалиёти одатий жараён эканини, бу орқали маблағлар дунё бўйлаб футболни ривожлантиришга йўналтирилишини билдирган.
Маълумот учун, 2026 йилги FIFA World Cup 2026 илк бор 48 та миллий терма жамоа иштирокида ўтказилади ва мусобақа АҚШ, Канада ҳамда Мексикада 11-июндан 19-июлгача бўлиб ўтади.






