АсосийСиёсат

Президент: Орол ҳавзасида сув танқислиги 2040 йилга бориб икки баробарга ошиши мумкин

Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитида минтақада сув муаммоси кескинлашиб бораётганини айтди.

'Президент: Орол ҳавзасида сув танқислиги 2040 йилга бориб икки баробарга ошиши мумкин'ning rasmi

Президентга кўра, 2040 йилга бориб Орол денгизи ҳавзасида сув тақчиллиги йилига 20 млрд куб метргача етиши мумкин. Бу эса экология, қишлоқ хўжалиги ва энергетика соҳаларига жиддий хавф туғдиради.

Мирзиёев Ўзбекистонда суғориладиган ерларнинг 60 фоизида сув тежовчи технологиялар жорий этилгани, ҳар йили 10 млрд куб метр сув тежалаётганини маълум қилди.

Шу билан бирга, у Жамғарма фаолиятини модернизация қилиш, молиялаштириш механизмларини кучайтириш ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф этди.

Шунингдек, Ўзбекистон 2026–2036 йилларни Марказий Осиёда сувдан оқилона фойдаланиш ўн йиллиги деб эълон қилиш ташаббусини илгари сурди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Остонада экологик саммит бошланди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 06:07

    Остонада экологик саммит бошланди

    Шавкат Мирзиёев иштирокида Остона шаҳрида Минтақавий экологик саммит тадбирлари бошланди.

    'Президент Остонага жўнаб кетди'ning rasmi

    Сиёсат 21.04.2026 13:43

    Президент Остонага жўнаб кетди

    Шавкат Мирзиёев Остонада бўлиб ўтадиган нуфузли экологик саммитда иштирок этади.

    'Мирзиёев ЖССТ бош директорини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 21.04.2026 13:07

    Мирзиёев ЖССТ бош директорини қабул қилди

    Ўзбекистон ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    'Самарқандда Саида Мирзиёева ЖССТ раҳбари билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 21.04.2026 07:14

    Самарқандда Саида Мирзиёева ЖССТ раҳбари билан учрашди

    Самарқанд форумида ЖССТ билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

    'Президент Қозоғистонга боради'ning rasmi

    Сиёсат 20.04.2026 17:05

    Президент Қозоғистонга боради

    Ташриф Қосим-Жомарт Тўқаев таклифига биноан амалга оширилмоқда.

    '“Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси тақдим этилди'ning rasmi

    Сиёсат 20.04.2026 12:08

    “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси тақдим этилди

    Ҳужжат ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган илк комплекс дастур бўлади.