Буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишлаб ўтказилган халқаро анжуман Ўзбекистоннинг Темурийлар меросини ўрганиш бўйича етакчи марказ сифатидаги мавқеини яна бир бор намоён этди.
Тадбирда 25 та давлатдан келган 300 дан ортиқ эксперт иштирок этиб, форум якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига жамоавий мурожаат йўллади. Унда иштирокчилар давлат раҳбарига юқори даражада ташкил этилган нуфузли анжуман учун чуқур ҳурмат ва самимий миннатдорлик билдиришди.
Шунингдек, конференция доирасида Темурийлар даври меросини янада кенг ўрганиш ва тарғиб қилишга қаратилган «йўл харитаси» қабул қилингани таъкидланди.






