Абдуқодир Ҳусанов мухлислар овоз бериш натижаларига кўра Манчестер Ситининг март ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
У рақиблари — Родри ва Жереми Докуни ишончли тарзда ортда қолдирди.
Ҳусанов ҳимоядаги фаол ва жонбоз ўйини билан мухлислар эътиборини қозонди.
Шу тариқа у 2026 йилда иккинчи бор ой футболчисига айланди — аввал январь ойида ҳам шу совринни қўлга киритган эди.






