АсосийЖиноят

Деновда 150 минг долларлик наркотик савдоси фош этилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

'Деновда 150 минг долларлик наркотик савдоси фош этилди'ning rasmi

Сурхандарё вилоятининг Денов туманида гиёҳвандлик воситаларининг йирик партиясини сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Аниқланишича, 1969 йилда туғилган шахс 8 кг гиёҳвандлик воситасини 150 минг АҚШ долларига сотишга уриниб, тезкор тадбир давомида ушланган. Суриштирувлар жараёнида у мазкур моддаларни 1971 йилда туғилган танишидан олгани маълум бўлган ва у ҳам қўлга олинган.

Тадбирлар давом эттирилиб, гиёҳвандлик воситаларининг асл манбаи сифатида гумон қилинган яна бир 1971 йилда туғилган шахс ҳам процессуал тартибда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сирдарёда МИБ ходими пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 04:59

    Сирдарёда МИБ ходими пора билан ушланди

    Улар фуқародан 20 миллион сўм талаб қилган.

    'Тошкентда ички ишлар ходимлари бир йилда нечта жиноятни яширгани очоқланди'ning rasmi

    Жиноят 18.03.2026 09:57

    Тошкентда ички ишлар ходимлари бир йилда нечта жиноятни яширгани очоқланди

    Йил давомида шаҳар прокуратураси ҳисоботлар ҳаққонийлиги, жиноятларни ҳисобдан яшириш ҳолатларини аниқлаш бўйича назорат тадбирлари ўтказган.

    'Қозоғистонда қоровул тасодифан бошлиғини отиб ўлдирди'ning rasmi

    Жиноят 18.03.2026 03:43

    Қозоғистонда қоровул тасодифан бошлиғини отиб ўлдирди

    Жамбил вилоятидаги ҳарбий қисмда қоровул томонидан узилган ўқ тасодифан бошлиққа тегиб, унинг ўлимига сабаб бўлди. Ҳодиса юзасидан текширув олиб борилмоқда.

    'Фарғонада муҳандис 10 минг доллар пора талаб қилган вақтида ушланди'ning rasmi

    Жиноят 17.03.2026 11:05

    Фарғонада муҳандис 10 минг доллар пора талаб қилган вақтида ушланди

    “Энергосавдо” филиали муҳандиси жаримани камайтириб бериш эвазига 10 минг доллар сўраб, пулни олаётган вақтида қўлга олинди.

    'Самарқандда кадастр ходими, Сурхондарёда собиқ солиқчи пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 09.03.2026 02:41

    Самарқандда кадастр ходими, Сурхондарёда собиқ солиқчи пора билан ушланди

    Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда кадастр ходими ва собиқ солиқ инспекторининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

    'Қўшиқчи Рианнани ўлдирмоқчи бўлишди'ning rasmi

    Жиноят 09.03.2026 01:41

    Қўшиқчи Рианнани ўлдирмоқчи бўлишди

    Унинг уйига қарата ўқ узган аёл қўлга олинди.