АсосийЖиноят

Фарғонада муҳандис 10 минг доллар пора талаб қилган вақтида ушланди

“Энергосавдо” филиали муҳандиси жаримани камайтириб бериш эвазига 10 минг доллар сўраб, пулни олаётган вақтида қўлга олинди.

'Фарғонада муҳандис 10 минг доллар пора талаб қилган вақтида ушланди'ning rasmi

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “Энергосавдо” филиали Фарғона бўлинмаси муҳандиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Ўзбекистон туманида яшовчи фуқарога нисбатан расмийлаштирилган далолатнома бўйича ҳисобланган 1,8 миллиард сўм жаримани 210 миллион сўмга тушириб беришни ваъда қилган.

У бунинг эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис сўралган пулнинг 9 минг долларини учинчи шахс орқали олаётган вақтида ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фуқароларга шу каби ҳолатларга дуч келганда ДХХнинг 1520 қисқа рақамига мурожаат қилиш тавсия этилди. Шахсий маълумотлар махфийлиги кафолатланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда кадастр ходими, Сурхондарёда собиқ солиқчи пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 09.03.2026 02:41

    Самарқандда кадастр ходими, Сурхондарёда собиқ солиқчи пора билан ушланди

    Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда кадастр ходими ва собиқ солиқ инспекторининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

    'Қўшиқчи Рианнани ўлдирмоқчи бўлишди'ning rasmi

    Жиноят 09.03.2026 01:41

    Қўшиқчи Рианнани ўлдирмоқчи бўлишди

    Унинг уйига қарата ўқ узган аёл қўлга олинди.

    '“Ўзавтойўлбелги” раҳбариятига жиноий иш очилди'ning rasmi

    Жиноят 23.02.2026 13:26

    “Ўзавтойўлбелги” раҳбариятига жиноий иш очилди

    “Ўзавтойўлбелги” ДУКнинг 3 нафар мансабдори турли моддалар бўйича айбланиб, суд жараёни бошланди.

    '“Бишкеклик маньяк” тергов изоляторида ўлик ҳолда топилди'ning rasmi

    Жиноят 09.02.2026 13:52

    “Бишкеклик маньяк” тергов изоляторида ўлик ҳолда топилди

    Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги 1-сонли тергов ҳибсхонасида “бишкеклик маньяк” номи билан танилган Қумарбек Абдиров ўлик ҳолда топилди.

    'Сурхондарёда экология идораси мансабдори пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 09.02.2026 02:26

    Сурхондарёда экология идораси мансабдори пора билан ушланди

    Сурхондарё вилоятида дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ ҳолат бўйича далолатномани ўзгартириб бериш эвазига пора талаб қилган мансабдор шахс қўлга олинди.

    'Отасини аёвсиз калтаклаб, унинг ўлимига сабаб бўлган эркак қамалди'ning rasmi

    Жиноят 16.01.2026 06:52