АсосийБу қизиқ

Бугун Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади

“Ўзгидромет” 4 март куни республика бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

'Бугун Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади'ning rasmi

4 март куни Ўзбекистоннинг кўплаб вилоятларида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

Маълумотларга кўра, бугун Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +6...+8 даража илиқ, кундузи +8...+10 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ, +2 даража илиқ, кундузи +7...+12 даража илиқ; Устюртда кечаси +3...+8 даража совуқ, кундузи +2...+7 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража илиқ, кундузи +7...+12 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи +7...+12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража илиқ, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) айрим жойларда кучли бўлади. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ, +2 даража илиқ, кундузи +3...+8 даража илиқ бўлади.

3-6-мартда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шунингдек, республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлади?'ning rasmi

    Бу қизиқ 28.04.2026 02:45

    Бугун қандай об-ҳаво бўлади?

    “Ўзгидромет” 28 апрель учун об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

    'Доллар курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 27.04.2026 11:16

    Доллар курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 28 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

    Бу қизиқ 27.04.2026 00:48

    Ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    “Ўзгидромет” 27 апрель учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди

    'Сунъий интеллект сабаб 70 мингдан ортиқ ходим ишсиз қолди'ning rasmi

    Бу қизиқ 26.04.2026 14:27

    'Бугун об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

    Бу қизиқ 26.04.2026 03:03

    Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

    “Ўзгидромет” об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'BTS яратувчисига қарши тергов: нималар аниқланмоқда?'ning rasmi

    Бу қизиқ 25.04.2026 10:57

    BTS яратувчисига қарши тергов: нималар аниқланмоқда?

    Полиция Банг Ши-Ҳюкни HYBE компаниясини биржага чиқариш режалари бўйича инвесторларни чалғитганликда айбламоқда.