Маълум қилинишича, 1984 йилда туғилган фуқаро Чуст туманида яшовчи 4 нафар шахсни ноқонуний йўллар билан ҳаж сафарига жўнатиш эвазига 26 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у 6 минг доллар олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






