Жиноятга компания ходими ҳам ёрдам бергани аниқланди.
Маълумотларга кўра, тунда офис ертўласидан ичида 50 минг доллар бўлган сейф олиб чиқилган.
Терговда ҳайдовчи танишларига калит ва сейф жойини айтгани маълум бўлди.
Ҳозирда уч нафар гумонланувчи қўлга олинган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.






