АсосийСиёсат

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари Бухоронинг диққатга сазовор жойларда сайр қилди

Тожикистон президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Арк қўрғони, Пои Калон ва Лаби Ҳовуз мажмуалари билан танишди.

'Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари Бухоронинг диққатга сазовор жойларда сайр қилди'ning rasmi

Арк қўрғони Бухоронинг қадимий қалъаси бўлиб, қарийб 1500 йил давомида ҳукмдорлар қароргоҳи сифатида хизмат қилган. Унинг дастлабки бинолари милоддан аввалги IV-III асрларга мансуб бўлиб, ҳозирги кўриниши асосан XVI асрда шаклланган. Илгари у саройлар, маъмурий бинолар, қуролхонани ўз ичига олган “шаҳар ичидаги шаҳар” бўлган. асрларда бу ерда Рудакий, Ибн Сино ва кейинчалик Умар Хайём каби буюк мутафаккирлар яшаб, ижод қилгани қайд этилди.

Пои Калон мажмуаси Бухоронинг энг улуғвор ва машҳур меъморий ансамблларидан бири сифатида тожикистонлик меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. У 1127 йилда қурилган машҳур 45,6 метрли минора, 1514 йилда барпо этилган ва 12 минг кишини сиғдира оладиган жоме масжиди, шунингдек, ислом оламининг энг нуфузли таълим муассасаларидан бири ҳисобланган Мир Араб мадрасасини ўз ичига олади. Масжид ҳовлисини ўраб турган 288 та гумбазли галерея, юзлаб устунлар ва ноёб акустика мажмуага алоҳида улуғворлик бағишлайди.

Лаби Ҳовуз ансамбли Бухорода сақланиб қолган асрларга оид саноқли майдонлардан бири бўлиб, унинг марказида қадимий ҳовуз жойлашган. Асрлар давомида шаҳар аҳолиси бу ерга дам олиш, суҳбатлашиш ва савдо қилиш учун келган. Мажмуа таркибига Кўкалдош мадрасаси, Нодир Девонбеги мадрасаси ва хонақоҳи киради.

Тожикистон етакчиси ҳар бир тарихий обиданинг бадиий уйғунлиги, миллий ҳунармандчилик намуналари ва тарихий экспонатларга катта қизиқиш билдирди. Олий мартабали меҳмонга меъморий услубнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, нақшлар ва рамзларнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Бухоронинг бой тарихи, Буюк ипак йўлидаги ўрни, илм-фан ва маданият ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилувчи бу қадамжолар Тожикистон делегациясида чуқур таассурот қолдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари замонавий тўқимачилик корхонасига борди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 13:35

    Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари замонавий тўқимачилик корхонасига борди

    Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида мамлакат енгил саноатининг имкониятлари билан танишди.

    'Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Бухорога борди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 10:26

    Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Бухорога борди

    Бухоро халқаро аэропортида давлат раҳбари мамлакатда давлат ташрифи билан бўлиб турган Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонни кутиб олди.

    'Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари қўшма концертни томоша қилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 02:59

    Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари қўшма концертни томоша қилди

    Икки мамлакат етакчилари санъаткорлар иштирокидаги анъанавий маданий дастурда қатнашди.

    'Ўзбекистон ва Тожикистон товар айирбошлашни 2 млрд долларга етказмоқчи'ning rasmi

    Сиёсат 26.03.2026 15:35

    Ўзбекистон ва Тожикистон товар айирбошлашни 2 млрд долларга етказмоқчи

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Кўксарой қароргоҳида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши якунларини эълон қилди.

    'Кўксаройда Эмомали Раҳмонни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди'ning rasmi

    Сиёсат 26.03.2026 10:24

    Кўксаройда Эмомали Раҳмонни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

    26 март куни Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Эмомали Раҳмонни тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди.

    'Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади'ning rasmi

    Сиёсат 26.03.2026 09:03

    Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

    АҚШ президенти Ўзбекистон етакчисини Тинчлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши ва Майамидаги G20 саммитига таклиф қилди.