АсосийСпорт

“Рома” футболчиси қуролли босқинчилар томонидан гаровга олинди

Италиянинг “Рома” клуби футболчиси Нил Эль Айнауи уйига қуролли шахслар бостириб кириб, уни ва оиласини гаровга олди.

'“Рома” футболчиси қуролли босқинчилар томонидан гаровга олинди'ning rasmi

“Goal” нашри хабар беришича, воқеа 16 март куни кечқурун содир бўлган. Юзларини ниқоб билан ёпган ва қуролланган олти нафар номаълум шахс футболчининг уйига дераза панжараларини синдириб кирган.

Жиноятчилар Нил Эль Айнауи, унинг онаси, акаси, ҳамроҳи ва қиз дўстини бир хонага қамаб қўйиб, уйни тинтув қилган. Улар тахминан 10 минг евро қийматидаги заргарлик буюмлари, Rolex соати ва дизайнер сумкаларини ўғирлаб кетган.

Ҳодисадан сўнг босқинчилар қочиб кетган. Воқеа жойига етиб келган полиция тергов ишларини бошлаган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳеч ким жабрланмаган, бироқ жабрланувчилар руҳий зарба олган.

Терговчилар жиноятчилар футболчининг уйда эканидан олдиндан хабардор бўлган бўлиши мумкинлигини ҳам ўрганмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Сити” ҳимоячиси Рубен Диашнинг уйи ҳам ўйин вақтида талон-торож қилинганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ЎФА футболчиларни экипировкаси бўйича огоҳлантирди'ning rasmi

    Спорт 13.03.2026 14:33

    ЎФА футболчиларни экипировкаси бўйича огоҳлантирди

    Жорий йил 15 мартдан бошлаб Ўзбекистондаги расмий футбол мусобақаларида футболчиларнинг экипировкасига қатъий назорат ўрнатилади.

    'FIFA Жаҳон чемпионати бюджети 100 млн доллардан ортиққа қисқартирилди'ning rasmi

    Спорт 11.03.2026 10:36

    'Ўзбекистон аёллар термаси чорак финалда Жанубий Кореяга қарши ўйнайди'ning rasmi

    Спорт 10.03.2026 14:09

    Ўзбекистон аёллар термаси чорак финалда Жанубий Кореяга қарши ўйнайди

    Футбол бўйича аёллар ўртасидаги Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди.

    'Камилла Раҳимова Остин турнирини ғалаба билан бошлади'ning rasmi

    Спорт 10.03.2026 05:18

    Камилла Раҳимова Остин турнирини ғалаба билан бошлади

    У АҚШда ўтаётган WТА 125 турнирининг илк босқичида нидерландиялик рақибасини мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.

    'Мбаппе Мадридга қайтди'ning rasmi

    Спорт 09.03.2026 16:43

    Мбаппе Мадридга қайтди

    Унинг самолётида актриса Эстер Экспосито ҳам бўлгани айтилмоқда.

    'Хави: Месси “Барселона”га қайтмади, чунки клуб тайёр эмас эди'ning rasmi

    Спорт 09.03.2026 07:11

    Хави: Месси “Барселона”га қайтмади, чунки клуб тайёр эмас эди

    “Барселона”нинг собиқ бош мураббийи Хави Эрнандес Лионель Мессининг клубга қайтиши амалга ошмай қолган сабабини очиқлади.