АсосийСиёсат

Сирдарёда тадбиркорликка 10 трлн сўм: ишсизлик 4,6 фоизга туширилади

Шавкат Мирзиёев раислигида Сирдарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

'Сирдарёда тадбиркорликка 10 трлн сўм: ишсизлик 4,6 фоизга туширилади'ning rasmi

Унда жорий йилда тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун 10 триллион сўм ресурс ажратилиши маълум қилинди.

Қайд этилишича, ушбу маблағлар ҳисобидан 185 минг нафар аҳолини иш билан таъминлаш, ишсизлик даражасини 4,6 фоизгача, камбағалликни эса 3 фоизгача қисқартириш режалаштирилган. Шунингдек, Гулистон, Ширин, Янгиер шаҳарлари ҳамда Сардоба, Сайхунобод, Сирдарё ва Ховос туманларини ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш чоралари кўрилади.

Йиғилишда қайд этилганидек, ўтган йили вилоят иқтисодиёти 9,8 фоизга ўсган. 42 та йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 333 миллион доллардан зиёд сармоя ўзлаштирилган ва 17,5 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилган.

Жорий йилда вилоятга 3 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш, экспорт ҳажмини 500 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, ижтимоий инфратузилмани яхшилаш, ичимлик суви ва электр таъминотини кенгайтириш, қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Президент ҳар бир лойиҳа аҳоли даромадлари ва турмуш даражасида амалий натижа бериши шартлигини таъкидлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев Форс кўрфази етакчилари билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 14:50

    Мирзиёев Форс кўрфази етакчилари билан телефон орқали мулоқот қилди

    Ўзбекистон раҳбари улар билан нимани муҳокама қилган?

    'Мирзиёев ва Ўмон Султони телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 11:36

    Мирзиёев ва Ўмон Султони телефон орқали мулоқот қилди

    4 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтди.

    'Президент мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича йиғилиш ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат 03.03.2026 12:51

    'Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан телефон орқали гаплашди'ning rasmi

    Сиёсат 26.02.2026 15:30

    Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан телефон орқали гаплашди

    Президент Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни таваллуд куни билан самимий табриклади.