АсосийСиёсат

Тоқаев Бухорога келди: етакчилар музокара ўтказади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан мамлакатга келди.

'Тоқаев Бухорога келди: етакчилар музокара ўтказади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан мамлакатимизга келди. Олий мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида давлат раҳбари кутиб олди.

Тантанали кутиб олиш маросими миллий куй-қўшиқ ва рақслар билан бошланди. Икки давлат — Ўзбекистон ва Қозоғистон байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди, ҳарбий оркестр ижросида давлат мадҳиялари янгради.

Бугун етакчилар икки томонлама музокаралар ўтказади. Шунингдек, меҳмон Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилиши, саноат корхоналари фаолияти билан танишиши ва бошқа тадбирларда иштирок этиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар