АсосийСиёсат

Мирзиёев Қозоғистон ТИВ раҳбарини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

'Мирзиёев Қозоғистон ТИВ раҳбарини қабул қилди'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев 31 март куни мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Ермек Кошербаевни қабул қилди. Суҳбат аввалида меҳмон давлат раҳбарига Қосим-Жомарт Тоқаевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Мулоқотда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги яқин дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Парламентлар, ҳукуматлар ва ишбилармон доиралар даражасидаги фаол ҳамкорлик мамнуният билан қайд этилди.

Томонлар қўшма Ҳукуматлараро комиссия самарали ишлаётганини таъкидлаб, товар айирбошлаш ҳажми ўсиб бораётганини қайд этди. Саноат, энергетика, транспорт, экология ва сувдан фойдаланиш соҳаларидаги кооперацияни кенгайтириш, нодир металлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш, сайёҳлик ва гуманитар алмашинув дастурларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар кун тартибини тайёрлаш ҳамда халқаро ва минтақавий сиёсат масалалари юзасидан фикр алмашилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тоқаев Шавкат Мирзиёевга мактуб ёзди'ning rasmi

    Сиёсат 14.04.2026 10:53

    Тоқаев Шавкат Мирзиёевга мактуб ёзди

    Унда нималар ҳақида сўз борган?

    'Амир Темур мероси бўйича халқаро конференция қатнашчилари Ўзбекистон Президентига мурожаат йўллади'ning rasmi

    Сиёсат 12.04.2026 17:29

    Амир Темур мероси бўйича халқаро конференция қатнашчилари Ўзбекистон Президентига мурожаат йўллади

    Темурийлар буюк меросини янада чуқур ўрганиш бўйича “йўл харитаси” қабул қилинди

    'Мирзиёев ва Тоқаев Бухородаги йирик тўқимачилик корхонаси билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 11.04.2026 14:49

    Мирзиёев ва Тоқаев Бухородаги йирик тўқимачилик корхонаси билан танишди

    Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқараётган замонавий корхона фаолиятини кўздан кечирди.

    'Тоқаев ва Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди'ning rasmi

    Сиёсат 11.04.2026 10:37

    Тоқаев ва Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

    Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга амалий ташрифи доирасида Бухородаги муқаддас зиёратгоҳда дуо қилинди.

    'Тоқаев Бухорога келди: етакчилар музокара ўтказади'ning rasmi

    Сиёсат 11.04.2026 09:08

    Тоқаев Бухорога келди: етакчилар музокара ўтказади

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан мамлакатга келди.

    'Саида Мирзиёева АҚШда Бен Блек билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 08.04.2026 05:16