Владимир Путин Кремлда бўлиб ўтган тантанали маросимда паралимпиячи Иван Голубковга “Дўстлик” орденини топширди.
Спортчи ногиронлар аравачасида ҳаракатлангани сабаб, давлат раҳбари мукофотни шахсан тақиш учун бир тиз чўкди.
Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқлар ва ОАВда кенг муҳокама қилиниб, илиқ муносабатларга сабаб бўлди.
Маълумотларга кўра, Голубков 2026 йилги Паралимпия ўйинларида учта олтин медални қўлга киритган. У бундан аввал ҳам Сочи ва Пхёнчханда ўтган мусобақаларда ғолиб бўлган.






