АсосийБу қизиқ

Starlink сунъий йўлдошлари сони 10 мингдан ошди

SpaceX глобал интернет тармоғини кенгайтирмоқда.

'Starlink сунъий йўлдошлари сони 10 мингдан ошди'ning rasmi

Илон Маскга тегишли SpaceX компанияси томонидан амалга оширилаётган Starlink лойиҳаси янги босқичга чиқди — орбитадаги сунъий йўлдошлар сони 10 мингтадан ошди. Бу ҳақда Spaceflight Now нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йил 17 мартга ўтар кечаси SpaceX навбатдаги 25 та Starlink сунъий йўлдошини орбитага муваффақиятли учирган. Бу 2026 йил бошидан буён амалга оширилган 17-орбитал парвоз бўлиб, компаниянинг юқори суръатда иш олиб бораётганини кўрсатади.

Умуман олганда, 2026 йилда SpaceX парвозларининг ўртача частотаси ҳар икки-уч кунда биттадан тўғри келмоқда. Йил бошидан буён амалга оширилган 33 та Falcon 9ракета парвозининг асосий қисми айнан Starlink сунъий йўлдошларини орбитага олиб чиқишга қаратилган.

Ҳозирги кунда Starlink хизмати дунёнинг 160 дан ортиқ мамлакатида 10 миллиондан зиёд фаол фойдаланувчига эга. Ушбу тизим глобал интернет тармоғини яратиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам юқори тезликда интернет билан таъминлаш имконини беради.

Лойиҳа илк бор 2015 йилда эълон қилинган, 2019 йилдан эса тижорат парвозлари бошланган. Starlink сунъий йўлдошлари Ерга нисбатан яқин — тахминан 550 километр баландликдаги орбитада жойлашган. Бу эса интернет сигналининг кечикишини минимал даражага туширишга хизмат қилади.

Фойдаланувчилар махсус терминал қурилмалар орқали тармоққа уланади. Ушбу терминаллар автоматик равишда бир сунъий йўлдошдан иккинчисига уланиб туради. Йўлдошлар ўзаро маълумот алмашиш учун лазерли алоқа тизимлари билан жиҳозланган, шунингдек орбитадаги ҳолатини тўғрилаш учун ионли двигателлардан фойдаланади.

Мутахассисларнинг айтишича, ҳар бир сунъий йўлдошнинг хизмат қилиш муддати ўртача 5 йилни ташкил этади. Шундан сўнг улар орбитадан чиқарилиб, атмосферада ёниб кетади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Байрам кунлари қандай об-ҳаво бўлади?'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 03:35

    Байрам кунлари қандай об-ҳаво бўлади?

    “Ўзгидромет” дам олиш кунларида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Бугун об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

    Бу қизиқ 19.03.2026 02:50

    Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

    “Ўзгидромет” 19 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Бугун об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

    Бу қизиқ 18.03.2026 02:53

    Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

    “Ўзгидромет” 18 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Бугун ҳарорат 20 даражага қўтарилиши мумкин'ning rasmi

    Бу қизиқ 17.03.2026 02:54

    Бугун ҳарорат 20 даражага қўтарилиши мумкин

    “Ўзгидромет” об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Бугун об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

    Бу қизиқ 16.03.2026 02:48

    Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

    “Ўзгидромет” 15-22 март кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.