Унга кўра, 19-20 март кунлари республика ҳудуди ўртача илиқ ва нам ҳаво массалари таъсири остида бўлади. Республиканинг марказий ва жануби-шарқий ҳуудларида ёмғир ёғади.
Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 13-16 даража илиқ, эртага 17-20 даража илиқ атрофида бўлади.
21 мартда ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади.
23-24 март кунлари республика ҳудудининг катта қисмида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари) баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Тошкентда 19 мартда кундузи, 20 мартда кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 19 мартда 14-16 даража илиқ, 20 мартда 17-19 даража илиқ бўлади.
23-24 март кунлари вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Кундузи ҳарорат 20-25 даража атрофида бўлади.






