Учрашувда ҳисоб 30-дақиқада хитойлик футболчилар томонидан очилди. Иккинчи бўлимда эса 51- ва 77-дақиқаларда киритилган голлар Хитой жамоасига 3:0 ҳисобида ғалаба келтирди.
Шу тариқа, Котрина Калбайте шогирдлари турнирдаги иккинчи ўйинда ҳам мағлубиятга учради.
Маълумот учун, Котрина Калбайте шогирдлари 1-турда Шимолий Корея терма жамоасига ҳам 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.






