АсосийСиёсат

Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни мамлакатимизда расмий ташрифда бўлиб турган Беларусь Бош вазири Александр Турчин билан учрашди.

'Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилади'ning rasmi

Учрашувда икки давлат ўртасидаги кўп қиррали шериклик ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўтган йили товар айирбошлаш 25 фоизга ўсиб, қарийб 1 миллиард долларга етгани қайд этилди.

Шунингдек, машинасозлик, электротехника, фармацевтика, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноатида қўшма лойиҳаларни илгари суриш орқали ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

    Бошқа янгиликлар