АсосийСпорт

Синдоров Номзодлар турнирида пешқадамликни мустаҳкамламоқда

Ушбу турнирда у дунёнинг энг кучли шахматчиларидан бири саналган Вэй И устидан ишончли ғалабага эришди.

'Синдоров Номзодлар турнирида пешқадамликни мустаҳкамламоқда'ning rasmi

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров Номзодлар турнирида навбатдаги ғалабани қўлга киритиб, пешқадамликни давом эттирмоқда.

Ушбу турда у дунёнинг энг кучли шахматчиларидан бири саналган Вэй И устидан ишончли ғалабага эришди.

6 та партиядан 5,5 очко жамғарган Синдоров турнир жадвалида якка етакчиликни сақлаб турибди.

Маълумот учун, мусобақа жами 14 турдан иборат бўлиб, 15 апрелга қадар давом этади.

Қайд этилишича, Синдоров 2025 йилги Жаҳон кубоги финалида ҳам айнан Вэй И устидан тай-брейкда ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритган эди.

Эслатиб ўтамиз, Жавоҳир Синдоров жаҳон шахмат тожи учун курашиш имконини берувчи ушбу нуфузли турнирда иштирок этаётган илк ўзбекистонлик шахматчи ҳисобланади. У мусобақани россиялик Андрей Есипенкони мағлуб этиш билан бошлаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'FIFA Эрон ўйинларини АҚШдан кўчириш сўровини рад этди'ning rasmi

    Спорт 12.04.2026 15:59

    FIFA Эрон ўйинларини АҚШдан кўчириш сўровини рад этди

    FIFA президенти Жанни Инфантино ўйинлар қуръа бўйича белгиланган майдонларда ўтказилишини билдирди.

    'Арсеналнинг мағлубияти Манчестер Сити  учун чемпионлик пойгасини янада қизитди'ning rasmi

    Спорт 11.04.2026 16:10

    Арсеналнинг мағлубияти Манчестер Сити учун чемпионлик пойгасини янада қизитди

    Арсенал ўз майдонида Борнмутга 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

    '"Ливерпуль" FA Кубогидан чиқиб кетди'ning rasmi

    Спорт 05.04.2026 12:41

    "Ливерпуль" FA Кубогидан чиқиб кетди

    Ван Дейк мухлисларидан узр сўради.

    'Ёнғин-қутқарув спорти бўйича республика босқичи ғолиблари аниқланди'ning rasmi

    Спорт 04.04.2026 07:32

    Ёнғин-қутқарув спорти бўйича республика босқичи ғолиблари аниқланди

    Ғолиб ва совриндорлар кубок, диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

    'Синдоров Каруанани енгиб, Номзодлар турнирида якка пешқадамга айланди'ning rasmi

    Спорт 02.04.2026 02:39

    Синдоров Каруанани енгиб, Номзодлар турнирида якка пешқадамга айланди

    Ўзбекистонлик гроссмейстер Синдоров Кипрда ўтаётган нуфузли мусобақанинг 4-турида муҳим ғалабани қўлга киритди.

    'Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да ой футболчиси бўлди'ning rasmi

    Спорт 01.04.2026 16:56

    Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да ой футболчиси бўлди

    Ўзбекистонлик ҳимоячи март ойи якунларига кўра мухлислар овоз беришида ғолиб чиқди. У Родри ва Жереми Докудан устун келди.