Бугун, 23 мартда мамлакат ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража илиққача кўтарилади.
Республика ҳудудининг катта қисмида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари) баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 20-25 даража илиқ, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 28 даража илиққача бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 7-12 даража илиқ бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тошкентда 23 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 21-23 даража илиқ бўлади. 23-24 март кунлари вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Кундузи ҳарорат 20-25 даража атрофида бўлади.






