Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида Давлат кадастрлари палатаси филиалининг кадастр муҳандиси фуқарога тегишли 2 сотих ер майдонининг кадастр паспортини давлат рўйхатидан ўтказиб бериш эвазига 2,5 минг доллар олган вақтида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ҳамда 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Шунингдек, Сурхондарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Шеробод тумани давлат солиқ инспекциясининг собиқ бош инспектори иқтисодий судда кўрилаётган иш доирасида фермер хўжалигининг эгалик ҳуқуқини тиклаб бериш эвазига 10 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳам Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.






