АсосийСиёсат

Тошкентда туну кун ишлайдиган туристик кўчалар сони ортмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги гастрономик туризм кўчаси фаолияти билан танишиб, соҳани янада ривожлантириш бўйича топшириқлар берди.

'Тошкентда туну кун ишлайдиган туристик кўчалар сони ортмоқда'ning rasmi

Давлат раҳбари Ўзбекистон овози кўчасида амалга оширилган ободонлаштириш ишлари, замонавий инфратузилма ва аҳоли ҳамда сайёҳлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди. Ушбу кўча 2025 йилда ишга туширилган бўлиб, бу ерда пиёдалар ва велосипед йўлаклари, дам олиш масканлари, спорт майдончалари ҳамда турли сервис объектлари ташкил этилган.

Лойиҳа доирасида 165 та савдо объекти йўлга қўйилиб, минглаб янги иш ўринлари яратилган. Айни пайтда тадбиркорларнинг бир қисми узлуксиз — 24/7 ишлаш тартибига ўтган.

Маълум қилинишича, 2025 йилда пойтахтда 26 та кўча туну кун фаолият юритишга ўтказилган. Бу орқали юзлаб янги савдо ва сервис нуқталари ташкил этилиб, аҳоли бандлиги таъминланган.

Жорий йилда эса яна 18 та янги туризм кўчасини ташкил этиш, юзлаб объектларни ишга тушириш ва минглаб янги иш ўринлари яратиш режалаштирилмоқда. Президент мазкур йўналишда хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни кенг жалб этиш зарурлигини таъкидлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Янги авлод тадбиркорлари” дастури ишга туширилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 07:42

    “Янги авлод тадбиркорлари” дастури ишга туширилади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра, “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси доирасида ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

    'Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 02:26

    Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди

    Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи якунига етди.

    'Президент: Орол ҳавзасида сув танқислиги 2040 йилга бориб икки баробарга ошиши мумкин'ning rasmi

    Сиёсат 22.04.2026 14:36

    Президент: Орол ҳавзасида сув танқислиги 2040 йилга бориб икки баробарга ошиши мумкин

    Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитида минтақада сув муаммоси кескинлашиб бораётганини айтди.

    'Остонада экологик саммит бошланди'ning rasmi

    Сиёсат 22.04.2026 06:07

    Остонада экологик саммит бошланди

    Шавкат Мирзиёев иштирокида Остона шаҳрида Минтақавий экологик саммит тадбирлари бошланди.

    'Президент Остонага жўнаб кетди'ning rasmi

    Сиёсат 21.04.2026 13:43

    Президент Остонага жўнаб кетди

    Шавкат Мирзиёев Остонада бўлиб ўтадиган нуфузли экологик саммитда иштирок этади.

    'Мирзиёев ЖССТ бош директорини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 21.04.2026 13:07

    Мирзиёев ЖССТ бош директорини қабул қилди

    Ўзбекистон ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.