АсосийСиёсат

Мирзиёев ЖССТ бош директорини қабул қилди

Ўзбекистон ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

'Мирзиёев ЖССТ бош директорини қабул қилди'ning rasmi

Бугун, 21 апрель куни Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Тедрос Адҳаном Гҳебреесусни қабул қилди. Учрашувда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан миллий соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда ташкилот билан ҳамкорлик янги босқичга кўтарилиб, тиббиёт тизимида кенг кўламли ислоҳотлар халқаро стандарт ва тавсиялар асосида амалга оширилмоқда. Малакали кадрлар тайёрлаш, бирламчи тиббий ёрдам, диагностика ва профилактика тизимини такомиллаштириш, давлат тиббий суғуртасини жорий этиш ишлари шулар жумласидан.

ЖССТ раҳбари Ўзбекистонда тиббиёт хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайгани, умр кўриш давомийлиги ошгани, оналар ўлими камайгани ҳамда рақамли тиббиёт ривожланаётганини алоҳида эътироф этди. Томонлар фармацевтика соҳасини тартибга солиш, рақамли ечимлар ва сунъий интеллектни жорий этиш бўйича амалий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Остонага жўнаб кетди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 13:43

    Президент Остонага жўнаб кетди

    Шавкат Мирзиёев Остонада бўлиб ўтадиган нуфузли экологик саммитда иштирок этади.

    'Самарқандда Саида Мирзиёева ЖССТ раҳбари билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 07:14

    Самарқандда Саида Мирзиёева ЖССТ раҳбари билан учрашди

    Самарқанд форумида ЖССТ билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

    'Президент Қозоғистонга боради'ning rasmi

    Сиёсат 20.04.2026 17:05

    Президент Қозоғистонга боради

    Ташриф Қосим-Жомарт Тўқаев таклифига биноан амалга оширилмоқда.

    '“Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси тақдим этилди'ning rasmi

    Сиёсат 20.04.2026 12:08

    “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси тақдим этилди

    Ҳужжат ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган илк комплекс дастур бўлади.

    'Мирзиёев ижтимоий ҳимояни кучайтириш бўйича янги қарорларни имзолади'ning rasmi

    Сиёсат 17.04.2026 13:22

    Мирзиёев ижтимоий ҳимояни кучайтириш бўйича янги қарорларни имзолади

    Ушбу ташаббуслар доирасида қатор янги ижтимоий хизматлар ва имтиёзлар жорий этилади.

    'Ўрта Чирчиқда портлаш: бир оиладан 4 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Сиёсат 17.04.2026 10:49

    Ўрта Чирчиқда портлаш: бир оиладан 4 киши ҳалок бўлди

    Фожиа тунги пайт содир бўлиб, ёнғин оғир оқибатларга олиб келган.