АсосийСиёсат

“Янги авлод тадбиркорлари” дастури ишга туширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра, “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси доирасида ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

'“Янги авлод тадбиркорлари” дастури ишга туширилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 20-апрелдаги ПҚ–148-сон қарорига кўра, “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси доирасида ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

Унга мувофиқ, 2030-йилгача 20 минг нафар ёшни тадбиркорликка ўқитишга қаратилган “Янги авлод тадбиркорлари” дастури йўлга қўйилади. Дастур доирасида маҳаллий ва хорижий экспертлар ҳамда хусусий сектор вакиллари жалб этилади.

Иштирокчиларга бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш, сотувга чиқиш ва бозорни кенгайтириш каби йўналишларда билим ва кўникмалар берилади. Якунда энг яхши натижа кўрсатган 1 минг нафар ёшга Ёшлар ишлари агентлиги сертификати топширилади.

Сертификат эгалари учун БҲМнинг 500 бараваригача миқдорда, Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз билан 3 йилгача муддатга, 6 ойлик имтиёзли даврли ссуда ажратилади.

Шунингдек, 2026-йил 1-августдан бошлаб янги ташкил этилган ёшлар раҳбарлигидаги фермер хўжаликларига 2 йил давомида бепул бухгалтерия хизмати кўрсатилади.

2026-йил 1-июлдан эса ёшлар тадбиркорлик субъектларини электр энергияси, ичимлик суви ва канализация тармоқларига улаш харажатларининг бир қисми давлат томонидан қоплаб берилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '6 та туман ҳокими фаолияти қатъий танқид остига олинди'ning rasmi

    Сиёсат 24.04.2026 12:27

    6 та туман ҳокими фаолияти қатъий танқид остига олинди

    6 нафар ҳокимнинг лавозимга лойиқлигини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди.

    'Чирчиқда безорилик қилган гуруҳ қўлга олинди'ning rasmi

    Сиёсат 24.04.2026 11:01

    Чирчиқда безорилик қилган гуруҳ қўлга олинди

    Уларнинг ҳаракатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

    'Шавкат Мирзиёев Туркия билан ҳарбий ҳамкорликни кучайтириш масаласини кўриб чиқди'ning rasmi

    Сиёсат 24.04.2026 02:25

    Шавкат Мирзиёев Туркия билан ҳарбий ҳамкорликни кучайтириш масаласини кўриб чиқди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳамедовнинг Туркия билан ҳарбий ҳамкорлик бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботини тинглади.

    'Тошкентда туну кун ишлайдиган туристик кўчалар сони ортмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 23.04.2026 14:43

    Тошкентда туну кун ишлайдиган туристик кўчалар сони ортмоқда

    Президент Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги гастрономик туризм кўчаси фаолияти билан танишиб, соҳани янада ривожлантириш бўйича топшириқлар берди.

    'Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди'ning rasmi

    Сиёсат 23.04.2026 02:26

    Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди

    Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи якунига етди.

    'Президент: Орол ҳавзасида сув танқислиги 2040 йилга бориб икки баробарга ошиши мумкин'ning rasmi

    Сиёсат 22.04.2026 14:36

    Президент: Орол ҳавзасида сув танқислиги 2040 йилга бориб икки баробарга ошиши мумкин

    Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитида минтақада сув муаммоси кескинлашиб бораётганини айтди.