Шавкат Мирзиёев айрим туман ҳокимлари тадбиркорлар муаммосини ҳал қилиш ўрнига масъулиятдан четлашгани ва ажратилган маблағлардан самарали фойдаланилмагани учун 6 нафар ҳокимнинг лавозимга лойиқлигини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди.
Йиғилишда тадбиркорлик инфратузилмаси учун ажратилган маблағлар тўлиқ ўзлаштирилмагани, айрим ҳудудларда эса лойиҳалар умуман бошланмагани кескин танқид қилинди. Ҳокимларга берилган ресурслардан самарали фойдаланмаслик, муаммоларни республика даражасига олиб чиқиб, ўзини оқлаш ҳолатлари алоҳида қайд этилди.
Шунингдек, тегишли вилоят ҳокимларига ўз ҳудудидаги “аравасини торта олмаётган” туман раҳбарлари бўйича тезкор хулоса чиқариш ва бошқарув самарадорлигини ошириш бўйича аниқ чоралар кўриш топширилди.






