Учрашувда Туркия Республикаси Қуролли Кучларининг юқори мартабали вакили иштирок этди.
Томонлар олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида мудофаа идоралари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Қайд этилишича, ҳарбий-техник шериклик изчил ривожланмоқда, идоралараро алоқалар кенгайиб, қўшма тадбирлар ўтказилмоқда ва ҳарбий мутахассислар тайёрлаш ишлари давом этмоқда.
Шунингдек, ҳарбий соҳадаги шерикликни янада чуқурлаштиришга қатъий интилиш билдирилди.






