Бухоро, Кармана, Учқудуқ, Сардоба, Ховос, Бўстонлиқ туманлари, Ангрен ва Ғозгонда ҳокимлар маҳаллада фақат 4–5 нафар одам билан “номига” гаплашиб, сайёр қабул ўтказдим деб юриши танқид қилинди.
Шу билан бирга, Тошкент, Навоий, Сурхондарё ва бошқа ҳудудларда мурожаатлар сони юқори бўлиб, айрим туманларда олдинги йилга нисбатан 50 фоиз га ошган.






