Марғилон шаҳрида Бурҳониддин Марғиноний номидаги илмий-маърифий ва туризм мажмуаси тантанали равишда очилди.
Давлат раҳбари нутқида ушбу мажмуа ҳудуднинг бой маънавий меросини тарғиб қилиш, зиёрат ва маданий туризмни ривожлантиришга хизмат қилишини қайд этди.
35 гектар майдонда барпо этилган мажмуа Ислом ҳуқуқшунослиги институти, мақом театри, музей, ҳунармандлар маркази, меҳмонхона ва бошқа инфратузилмаларни ўз ичига олади.
Маросим концерт дастури ва миллий чиқишлар билан давом этди.






