Икки кунлик сафар давомида давлат раҳбари ҳудудларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва туризм соҳаларидаги лойиҳалар билан танишиши режалаштирилган.
Шунингдек, ташриф доирасида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилиши кутилмоқда.






