АсосийБу қизиқ

Ўзбекистонда шикастланган авторақамни энди онлайн алмаштириш мумкин

Хўш, қандай?

'Ўзбекистонда шикастланган авторақамни энди онлайн алмаштириш мумкин'ning rasmi

Ўзбекистонда энди яроқсиз ҳолга келган давлат рақамини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали масофадан туриб алмаштириш мумкин.

Қайд этилишича, янги хизмат орқали фуқаролар давлат рақамини янгилаш учун давлат идораларида навбат кутиб ўтирмайди. Бунинг учун my.gov.uz порталига кириб, “Шикаст етган автотранспорт воситасининг давлат рақами белгисини тиклаш” хизматини танлаш ва аризани тўлдириш етарли. Ариза топширишда шикастланган давлат рақами фотосуратини илова қилиш талаб этилади.

Тўлов амалга оширилгач, фуқаро кўрсатилган ҳудудий бўлинмага бориб, эски давлат рақамини топширади ва янгисини олади. Хизмат нархи базавий ҳисоблаш миқдорига асосланган бўлиб, бир жуфт рақам учун 1 854 000 сўм, битта рақам учун эса 927 000 сўм этиб белгиланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шаҳарсозликда бюрократия қисқартирилади'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 12:43

    Шаҳарсозликда бюрократия қисқартирилади

    Эндиликда тадбиркорлар муаммосига ҳокимлар бошчилигида якуний ечим берилади.

    'Тошкент тўй палови географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 10:31

    Тошкент тўй палови географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтди

    Тошкент шаҳри ва вилоятига хос бўлган машҳур тўй палови расман географик кўрсаткич мақомини олди.

    'Азам Азизов - Ўзбекистонлик молиявий блогер ва инвестиция бўйича эксперт'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 09:35

    'Жастин Бибер "Coachella" саҳнасида ностальгик чиқиши билан қайтди'ning rasmi

    Бу қизиқ 12.04.2026 11:59

    Жастин Бибер "Coachella" саҳнасида ностальгик чиқиши билан қайтди

    Бу унинг сўнгги тўрт йил ичидаги энг йирик жонли концерти бўлди.

    'Бугун об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

    Бу қизиқ 11.04.2026 19:14

    Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

    “Ўзгидромет” 12 апрель куни илиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилиши бўйича маълумот берди.

    'Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилмоқда?'ning rasmi

    Бу қизиқ 11.04.2026 02:52

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилмоқда?

    Ўзгидромет Ўзбекистонда 11–12 апрель кунлари илиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилиши бўйича маълумот берди.