АсосийБу қизиқ

Шаҳарсозликда бюрократия қисқартирилади

Эндиликда тадбиркорлар муаммосига ҳокимлар бошчилигида якуний ечим берилади.

'Шаҳарсозликда бюрократия қисқартирилади'ning rasmi

Шаҳарсозлик кенгашларидаги идоралар ўртасида ҳамкорлик етишмаслиги танқид қилиниб, қарор қабул қилиш тизимини соддалаштириш белгиланди. Эндиликда тадбиркорлар муаммосига ҳокимлар бошчилигида якуний ечим берилади.

Қайд этилишича, жойларда 26 та идора ўртасида мулоқот йўқлиги сансалорликка сабаб бўлаётган эди. Шу боис, шаҳарсозлик кенгашига Тошкент шаҳри ва вилоят ҳокимлари бошчилик қилиб, масалаларни тезкор ҳал этиши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, “Шаффоф қурилиш” рейтингида лизинг асосида олинган техникаларга балл берилмаётгани нотўғри экани таъкидланди. Ушбу техникалар ҳисобга олинса, камида 500 та корхона рейтингини яхшилаб, 17 триллион сўмлик бозорга кириш имконига эга бўлади. Қурилиш вазирлигига бундай техникалар электрон базасини яратиб, тизимга интеграция қилиш топширилди.

Бундан ташқари, пудрат корхоналарига йилига фақат битта махсус техника олиб кириш бўйича чекловни бекор қилиш зарурлиги қайд этилди. Мутасаддиларга уч ой муддатда қурилишга рухсат олишдан тортиб, объектни фойдаланишга топширишгача бўлган жараёнларни таҳлил қилиб, талаблар, муддатлар ва тўловларни икки баробаргача қисқартириш бўйича таклиф киритиш вазифаси юкланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент тўй палови географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 10:31

    Тошкент тўй палови географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтди

    Тошкент шаҳри ва вилоятига хос бўлган машҳур тўй палови расман географик кўрсаткич мақомини олди.

    'Азам Азизов - Ўзбекистонлик молиявий блогер ва инвестиция бўйича эксперт'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 09:35

    'Жастин Бибер "Coachella" саҳнасида ностальгик чиқиши билан қайтди'ning rasmi

    Бу қизиқ 12.04.2026 11:59

    Жастин Бибер "Coachella" саҳнасида ностальгик чиқиши билан қайтди

    Бу унинг сўнгги тўрт йил ичидаги энг йирик жонли концерти бўлди.

    'Бугун об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

    Бу қизиқ 11.04.2026 19:14

    Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

    “Ўзгидромет” 12 апрель куни илиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилиши бўйича маълумот берди.

    'Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилмоқда?'ning rasmi

    Бу қизиқ 11.04.2026 02:52

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилмоқда?

    Ўзгидромет Ўзбекистонда 11–12 апрель кунлари илиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилиши бўйича маълумот берди.

    'Бугун ҳам баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади'ning rasmi

    Бу қизиқ 08.04.2026 02:51