АсосийБу қизиқ

Бугун ҳам баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади

Хўш, қаерларда ёмғир ёғади?

'Бугун ҳам баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади'ning rasmi

8 апрель куни баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет эълон қилган об-ҳаво прогнозида келтирилган.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-15 даража, кундузи 15-17 даража бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 12-17 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 18-23 даража бўлади. 

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тоғли ҳудудларда (2000 метрдан юқорида) қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 10-15 даража бўлади. 6-8 апрель кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жаҳон чемпионати модаси янги босқичга чиқмоқда'ning rasmi

    Бу қизиқ 05.04.2026 10:58

    Жаҳон чемпионати модаси янги босқичга чиқмоқда

    Жаҳон чемпионати модасида янги тренд: кўча услуби ва "crop-top"лар.

    'Artemis II экипажи Ер ва Ой орасида тасвирларни юборди'ning rasmi

    Бу қизиқ 04.04.2026 13:22

    Artemis II экипажи Ер ва Ой орасида тасвирларни юборди

    NASAнинг Artemis II экипажи Ер ва Ой ўртасидаги масофанинг ярмига етганда олинган илк юқори аниқликдаги Ер тасвирларини тақдим этди.

    'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 03.04.2026 12:25

    Доллар курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 6 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Бугун ҳарорат пасайиб, айрим жойларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Бу қизиқ 02.04.2026 19:58

    Бугун ҳарорат пасайиб, айрим жойларда ёмғир ёғади

    “Ўзгидромет” 3 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Илон Мускнинг SpaceX компанияси 1 триллион долларлик акцияларини биржага чиқаришга тайёрланмоқда'ning rasmi

    Бу қизиқ 02.04.2026 08:55

    Илон Мускнинг SpaceX компанияси 1 триллион долларлик акцияларини биржага чиқаришга тайёрланмоқда

    Илон Мускнинг SpaceX компанияси дунёдаги энг қимматли оммавий савдога қўйилган компаниялардан бирига айланишга тайёр.

    'Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Бу қизиқ 02.04.2026 02:32

    Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

    “Ўзгидромет” 2 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.