Унга кўра, долларнинг расмий курси 20,83 сўмга ошди ва 12 170,67 сўмни ташкил қилди. Евро курси 44,69 сўмга кўтарилди ва 14 048,60 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 1,2 сўмга ошди ва 152,30 сўмни ташкил этди. Хитой юани 6,48 сўмга кўтарилди ва 1768,68 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 40 минг 500 сўмга тушди ва 1 млн 865 минг 400 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 2 апрель Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 6 млн 507 минг 60 сўмга ошган ва 813 млн 929 минг 600 сўм этиб белгиланган.






