“The Athletic” нашри хабарига кўра, Криштиану Жуниор ҳужумчи сифатида ҳаракат қилади ва айни пайтда Ал-Наср клуби ёшлар жамоасида тўп тепмоқда. У “Реал Мадрид” тизимига қўшилиш мақсадида академияда синов машғулотларида иштирок этган.
2010 йил июнь ойида туғилган Криштиану Жуниор илк бор 2025 йил октябрь ойида Португалия U16 терма жамоасига жалб этилган эди.
Унинг отаси Криштиану Роналду — беш карра “Олтин тўп” соҳиби, беш карра Чемпионлар лигаси ғолиби ва Европа чемпиони ҳисобланади. У 2023 йилдан буён Ал-Наср сафида фаолият юритиб келмоқда.






