Томонлар музокаралар якунида иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, товар айирбошлаш ҳажмини икки баробарга ошириш ҳамда қатор йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди.
Хусусан, “Ойбек – Фотиҳобод” савдо зонасини тезлаштириш, энергетика, металлургия, қишлоқ хўжалиги ва фармацевтика каби соҳаларда 2 млрд долларлик кооперация дастурини ишга тушириш режалаштирилган.
Шунингдек, транспорт қатновларини кенгайтириш, чегара ўтказиш пунктлари қувватини ошириш ва “яшил” энергетика ҳамда сув ресурсларини бошқариш бўйича ҳамкорликни кучайтиришга келишилди.






