Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
Унинг билдиришича, вилоятдаги миллиондан ортиқ аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлайдиган “Урганч-1” йирик насос станцияси зудлик билан модернизация қилиниши ва янгиланиши зарур бўлган объектлардан бири ҳисобланади.
“Бугун кўтарилган барча масалалар энг қисқа муддатларда ҳал этилиши шарт. Вилоят ҳамда туманлар раҳбарияти иштирокида ўтказилган якуний йиғилишда ҳудуддаги вазият муҳокама қилиниб, бу масалага алоҳида урғу берилди. Муаммоларни очиқ-ойдин гапириш, биргаликда таҳлил қилиш ва устувор тартибда ҳал этиш муҳим”, деди Саида Мирзиёева.






