Тақдимотда учиш-қўниш йўлагини узайтириш, аэродром инфратузилмасини янгилаш ҳамда янги йўловчи ва юк терминалларини қуриш режалари кўриб чиқилди.
Майдони 20 минг кв.м бўладиган янги терминал бир вақтнинг ўзида 1,2 минг нафаргача йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади. Шунингдек, самолёт тураргоҳлари сони 10 тагача оширилиши кўзда тутилган.
Президент аэропорт ҳудуднинг “дарвозаси” эканини таъкидлаб, замонавий сервис ва ёндош хизматларни ривожлантириш бўйича тавсиялар берди. Лойиҳа амалга ошса, Фарғона водийсининг транспорт боғлиқлиги ва сайёҳлик салоҳияти сезиларли ошиши кутилмоқда.






