Хавига кўра, Месси 2022 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин деярли “Барселона”га қайтишга яқин бўлган, Ла Лига ҳам рухсат берган. Аммо клуб президенти Жоан Лапорта трансферни тўхтатган. Хави таъкидлаганидек, Месси қайтса, маошлар бўйича катта муаммолар пайдо бўлиши мумкин эди ва клуб бунга тайёр эмас эди.
“Мессининг қайтмаслиги ҳақидаги турли миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу на Ла Лига талаблари, на отаси кўпроқ пул сўрагани билан боғлиқ. Аслида барчаси Лапорта клубни тайёр эмаслиги ҳақида айтгани сабаб”, — деди Хави.
Ўша трансфер ойнасида Месси “Барселона”га қайтмай, Интер Майамига ўтган эди.






