АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан телефон орқали гаплашди

Президент Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни таваллуд куни билан самимий табриклади.

'Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан телефон орқали гаплашди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 феврал куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни таваллуд куни билан самимий табриклади.

Давлатимиз раҳбари Туркия етакчисига мустаҳкам соғлик ва фаровонлик, давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар, қардош турк халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Президентлар, шунингдек, бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган Рамазон ойи билан бир-бирларини дилдан қутладилар.

Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини жорий йил январ ойида Анқара шаҳрида эришилган олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Давлатлараро ҳамкорликда юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди. Яқинда бўлиб ўтган Стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилишининг натижалари икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаргани таъкидланди.

Ишлаб чиқилган "йўл хариталари" асосида кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Етакчилар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент ҳокимларни “номига” сайёр қабул қилганини танқид қилди'ning rasmi

    Сиёсат 13.03.2026 09:17

    Президент ҳокимларни “номига” сайёр қабул қилганини танқид қилди

    Ўзбекистон бўйича ҳар ўн минг кишига ўртача 319 та ариза тўғри келаётган бўлса-да, баъзи ҳудудларда бу кўрсаткич икки баробар юқори.

    'Эрондаги қизлар мактабига зарба: АҚШ айбни тан олмаяпти'ning rasmi

    Сиёсат 11.03.2026 10:04

    Эрондаги қизлар мактабига зарба: АҚШ айбни тан олмаяпти

    Эроннинг Миноб шаҳрида жойлашган қизлар мактабига берилган зарба натижасида камида 165 киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

    'Бахтиёр Саидов Туркия президенти Эрдўғон билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 08.03.2026 04:36

    'Маҳкум аёллар учун “Янги ҳаёт” дастури йўлга қўйилади'ning rasmi

    Сиёсат 06.03.2026 10:26

    Маҳкум аёллар учун “Янги ҳаёт” дастури йўлга қўйилади

    Президент хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашни кучайтириш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидаги аёлларни ижтимоий ҳаётга қайтариш бўйича янги ташаббусларни маълум қилди.

    'Тошкент – Ангрен – Қамчиқ довони йўналишида 171 километрлик муқобил автомобиль йўли барпо этилади'ning rasmi

    Сиёсат 05.03.2026 15:32

    Тошкент – Ангрен – Қамчиқ довони йўналишида 171 километрлик муқобил автомобиль йўли барпо этилади

    Ушбу йўлда 33 километрлик тоннеллар ҳамда бир қатор йирик муҳандислик иншоотларининг қурилиши режалаштирилган.