“Реал Мадрид” ҳужумчиси Килиан Мбаппе ва ярим ҳимоячи Жуд Беллингем соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб Испанияни тарк этди.
Мбаппе қўшимча текширув учун Парижга, Беллингем эса Лондонга юборилган.
Маълум қилинишича, Мбаппенинг тиззасидаги муаммо жарроҳликсиз даволаниши режалаштирилган.
Беллингемнинг эса апрель ойида майдонга қайтиши кутилмоқда. Айни пайтда “Реал Мадрид” Ла Лигада 60 очко билан “Барселона”дан 4 очко ортда бормоқда.






