АсосийСиёсат

Мирзиёев ва Ўмон Султони телефон орқали мулоқот қилди

4 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтди.

'Мирзиёев ва Ўмон Султони телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

Мулоқотда Яқин Шарқдаги мураккаб вазият муҳокама қилиниб, юзага келган беқарорлик жиддий ташвиш уйғотаётгани қайд этилди. Давлат раҳбари Ўзбекистон ҳар қандай қарама-қаршилик ва зиддиятларни сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этиш тарафдори эканини таъкидлади.

Шунингдек, Ўмоннинг минтақада хавфсизликни таъминлаш борасидаги фаол воситачилик саъй-ҳаракатлари юксак баҳоланди. Суҳбат давомида Ўмонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш ва уларни Ватанга қайтариш учун яратилаётган шароитлар учун миннатдорлик билдирилди.

Ўз навбатида, Ўмон Султони ҳамжиҳатлик учун ташаккур изҳор этиб, Масқатга режалаштирилган олий даражадаги ташриф самарали ўтишига ишонч билдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича йиғилиш ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат 03.03.2026 12:51

    'Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан телефон орқали гаплашди'ning rasmi

    Сиёсат 26.02.2026 15:30

    Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан телефон орқали гаплашди

    Президент Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни таваллуд куни билан самимий табриклади.

    'Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда ҳарбий қисмларни кўздан кечирди'ning rasmi

    Сиёсат 26.02.2026 14:28

    Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда ҳарбий қисмларни кўздан кечирди

    Қуролли Кучлар салоҳиятини ошириш ва замонавий техникаларни жорий этиш устувор вазифа сифатида белгиланди.

    'Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилади'ning rasmi

    Сиёсат 24.02.2026 14:24

    Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни мамлакатимизда расмий ташрифда бўлиб турган Беларусь Бош вазири Александр Турчин билан учрашди.