АсосийСиёсат

Мирзиёев Форс кўрфази етакчилари билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон раҳбари улар билан нимани муҳокама қилган?

'Мирзиёев Форс кўрфази етакчилари билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

Яқин Шарқдаги кескин вазият ортидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 4 март куни бир қатор Форс кўрфази давлатлари раҳбарлари билан телефон орқали суҳбатлашди. Мулоқотларда минтақадаги беқарорлик, тинчлик ва хавфсизлик масалалари, шунингдек, хориждаги ўзбекистонликларнинг тақдири муҳокама қилинди.

Ўмон: воситачилик ва хавфсизлик масаласи

Давлат раҳбари Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид билан суҳбатда минтақа хавфсизлигига таҳдид солаётган жараёнлар юзасидан хавотир билдирди. Ўзбекистон ҳар қандай зиддиятни сиёсий-дипломатик ва тинч йўл билан ҳал қилиш тарафдори экани таъкидланди.

Шу билан бирга, Ўмонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш ва уларни Ватанга қайтариш учун яратилаётган шароит учун миннатдорлик билдирилди.

БАА: стратегик шерикка бирдамлик

Шайх Муҳаммад бин Зайд Ол Наҳаён билан мулоқотда Яқин Шарқдаги вазиятнинг тобора кескинлашаётгани қайд этилди. Рамазон ойида юз бераётган ҳарбий ҳаракатлар халқаро ҳуқуқ тамойилларига зид экани таъкидланиб, ҳар қандай тажовузкор ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш зарурлиги айтилди.

Президент БААда бўлиб турган ўзбекистонликларга кўрсатилаётган амалий ёрдам учун ташаккур билдирди.

Кувайт: инфратузилмага зарбалардан ташвиш

Шайх Сабоҳ ал-Ҳолид ал-Ҳамад ас-Сабоҳ билан телефон суҳбатида минтақа инфратузилмасига берилаётган зарбалар жиддий хавф туғдираётгани қайд этилди. Шунингдек, Президент Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳга илиқ саломларини йўллади.

Кувайтда бўлиб турган фуқароларга кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдирилди.

Қатар: минтақавий барқарорликка таҳдид

Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан мулоқотда зиддиятлар минтақавий барқарорликка жиддий таҳдид солаётгани таъкидланди. Давлатлар суверенитети ва тинчлигига хавф туғдирадиган ҳар қандай ҳаракатларни тўхтатиш лозимлиги қайд этилди.

Қатарда бўлиб турган ўзбекистонликларнинг хавфсизлиги ва эвакуация чоралари учун алоҳида ташаккур айтилди.

Баҳрайн ва Иордания: дипломатик чақириқ

Ҳамад бин Исо Ол Халифа билан суҳбатда мусулмон уммати бирдамлиги ва бағрикенглик тамойиллари урғуланди.

Шунингдек, Абдулла II ибн ал-Ҳусайн билан мулоқотда минтақадаги кескинлик давлатлараро муносабатларга салбий таъсир кўрсатаётгани қайд этилди.

Телефон дипломатияси орқали Тошкентнинг позицияси яна бир бор аён бўлди: ҳар қандай низони фақат музокара ва дипломатик йўл билан ҳал этиш, минтақада барқарорликни сақлаш ва энг аввало — ўзбекистонликларнинг хавфсизлигини таъминлаш.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сирдарёда тадбиркорликка 10 трлн сўм: ишсизлик 4,6 фоизга туширилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 15:17

    Сирдарёда тадбиркорликка 10 трлн сўм: ишсизлик 4,6 фоизга туширилади

    Шавкат Мирзиёев раислигида Сирдарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

    'Мирзиёев ва Ўмон Султони телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 11:36

    Мирзиёев ва Ўмон Султони телефон орқали мулоқот қилди

    4 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтди.

    'Президент мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича йиғилиш ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат 03.03.2026 12:51

    'Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан телефон орқали гаплашди'ning rasmi

    Сиёсат 26.02.2026 15:30

    Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан телефон орқали гаплашди

    Президент Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни таваллуд куни билан самимий табриклади.