АсосийЖиноят

Сурхондарёда экология идораси мансабдори пора билан ушланди

Сурхондарё вилоятида дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ ҳолат бўйича далолатномани ўзгартириб бериш эвазига пора талаб қилган мансабдор шахс қўлга олинди.

'Сурхондарёда экология идораси мансабдори пора билан ушланди'ning rasmi

Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг туманлардан биридаги бўлими бошлиғи маҳаллий МЧЖ ҳудудида дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатномани ўзгартириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган.

Маълум қилинишича, у табиатга етказилган зарарни камайтириб кўрсатиш мақсадида далолатномани таҳрирлаб беришни ваъда қилган. Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс пул маблағини тамагирлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда Tracker ҳайдовчиси тўрт нафарни уриб кетиши ортидан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жиноят 27.03.2026 06:15

    Тошкентда Tracker ҳайдовчиси тўрт нафарни уриб кетиши ортидан жиноят иши қўзғатилди

    Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида Юнусобод туманида 26 март куни Tracker ҳайдовчиси бир нечта фуқарони уриб юборган эди.

    'Амударё орқали 10 кг дан ортиқ гашиш олиб ўтмоқчи бўлган наркокурер ушланди'ning rasmi

    Жиноят 25.03.2026 12:47

    Амударё орқали 10 кг дан ортиқ гашиш олиб ўтмоқчи бўлган наркокурер ушланди

    Афғонистондан Ўзбекистонга ноқонуний равишда наркотик модда олиб ўтган шахс чегарада қўлга олинди.

    'Жиззахда электр тармоғи ходими наркотик сотаётганда ушланди'ning rasmi

    Жиноят 23.03.2026 16:09

    Жиззахда электр тармоғи ходими наркотик сотаётганда ушланди

    Жиззах вилоятида электр таъминотига масъул идора ходими гиёҳвандлик воситаси сотаётган вақтида қўлга олинди.

    'Қатар-Туркия қўшма вертолёти қулади'ning rasmi

    Жиноят 23.03.2026 13:37

    Қатар-Туркия қўшма вертолёти қулади

    Ҳодиса оқибатида 7 киши ҳалок бўлди.

    'Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 23.03.2026 09:02

    Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими пора билан ушланди

    Мажбурий ижро бюроси ходимлари қарздордан ноқонуний равишда пул олишга уринган.

    'Қаршида ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 23.03.2026 04:55

    Қаршида ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

    Мансабдорлар ерни расмийлаштириш учун пул олгани фош этилди.