АсосийЖиноят

Қатар-Туркия қўшма вертолёти қулади

Ҳодиса оқибатида 7 киши ҳалок бўлди.

'Қатар-Туркия қўшма вертолёти қулади'ning rasmi

Қатар-Туркия қўшма қўмондонлиги таркибидаги вертолёт ўқув машғулоти вақтида денгизга қулаб, 7 киши ҳаётдан кўз юмди.

22 март куни Қатар Қуролли кучларига тегишли вертолёт техник носозлик сабабли ҳалокатга учради.

Ҳодиса натижасида 4 нафар Қатар Қуролли кучлари ходими, 1 нафар Туркия Қуролли кучлари ходими ва 2 нафар ASELS техник ходими ҳалок бўлди.

Қидирув-қутқарув ишлари давомида вертолёт қолдиқлари ва жасадлар топилди. Ҳалокатнинг аниқ сабаби расмий текширувдан сўнг маълум бўлади.

    Бошқа янгиликлар