Сирдарё вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ўтказган тезкор тадбирда Мажбурий ижро бюроси Мирзаобод туман бўлими 2 давлат ижрочисининг қонунига зид ҳаракатлари аниқланди.
Маълум бўлишича, улар фуқародан ижро ишини тугатиш эвазига 20 млн сўм олган, ундан кейин 6 млн сўмни ўзларара тақсимлаб олаётган вақтда ушланди.
Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан ушланган давлат ижрочиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.






